Edtech Lerna платформаси таништирилди…

Самарқанд давлат университетида “URBAINS” МЧЖ томонидан ахборот технология соҳасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида учрашув ўтказилди. Ушбу тадбирда Самарқанд халқаро технологиялари университети, Ёджу техника институти Самарқанд филиали иштирок этди.
Йиғилишда “URBAINS” МЧЖ томонидан Эдтеч Лерна платформаси бўйича маълумотлар берилди. Эдтеч Лерна платформаси Skillbox, GeekBrains, SkillFactory лойиҳаларини бирлаштирилган лойиҳа бўлиб, таълим ва касбларни эгаллашга мўлжалланган.
Ушбу лойиҳа МДҲ давлатлари орасида кенг тарқалиб, 700 дан ортиқ онлайн курсларига, 580 дан ортиқ мутахассисларига эга. Асосан дастурлаш, маркетинг, савдо, мижозларга хизмат кўрсатиш, дизайн, бошқарув, таҳлил, профессионал саноат дастурлари, автоматлаштириш ва рақамлаштириш, мультимедиа каби йўналишларга эга.
Тадбирда юқоридаги йўналиш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилиб, талабалар учун чегирмалар қилиниши таъкидланди…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати