Италиянинг мева-узумчилик соҳасидаги тажрибаси ўрганилмоқда...

Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Мухтор Носиров ва СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори, доцент Тошпўлат Ражабовларнинг Италиядаги амалий сафари давом этмоқда...
Италия олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари мисолида фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмлари ўрганилмоқда. Айни шу мақсадда Италиянинг мева-учумчиликка ихтисослашган йирик агрокластерларидан бири саналган «Агринтеса» компаниясига ташриф уюштирилди. Мазкур компания олма, киви, ўрик, узум, ёнғоқ, зайтун, хурмо каби мевали боғларга эга бўлиб, “даладан бозоргача” тамойили асосида фаолият олиб боради. Компанияда илмга асосланган ишлаб чиқариш тизими тўлиқ жорий қилинган ва олий таълим муассасалари олимлари ва мутахассислари билан доимий тарзда ҳамкорлик олиб борилади.
Мазкур компания мутахассисларининг СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтига ташриф буюриши ва мева-узумчилик соҳасидаги таълим йўналишларини ривожлантиришга амалий тажрибаси билан кўмаклашиши келишилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.