Самарқанд давлат университетида тарихчи олим, профессор Пўлат Солиевнинг 140 йиллик юбилейига бағишлаб илмий семинар ўтказилди...

Самарқанд давлат университети Ўзбекистон тарихчиларининг ҳақиқий раҳнамоси, устоз олим, профессор Пўлат Солиев таваллудининг 140 йиллик юбилейига бағишланган илмий семинар бўлиб ўтди.
Анжуманда Самарқанд давлат университети тарих факультети илмий жамоатчилиги ва талабалар иштирок этди. Семинарни СамДУ илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ҳаким Хушвақтов кириш сўз билан очди. Шундан сўнг факультет профессор-ўқитувчиларининг тарихчи олим Пўлат Солиев қолдирган илмий мерос, олимнинг шарқ халқлари тарихини ўрганиш бўйича олиб борган тадқиқотлари, ёзган илмий рисолалари ҳақида фикр билдирдилар.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар