Бугун, 5 ноябрь куни Самарқандда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 7-12 даража илиқ бўлади.