Бугун 8 ноябрь куни Самарқандда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир, қор ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 3-5 даража илиқ бўлади.