Бугун 9 ноябрь куни Самарқандда об-ҳаво кескин пасайиши кутилмоқда

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда эрталаб туман тушади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда туман тушади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 3-5 даража илиқ бўлади.