Самарқанд давлат университетида “Марказий Осиё яйловлари: глобал муаммолар ва глобал имкониятлар” мавзусида халқаро конференция давом этмоқда…

Нуфузли анжуман қуйидаги шўбаларга бўлинган ҳолда ўз ишини олиб бормоқда:
- яйловшунослик илм-фанининг ҳозирги ҳолати ва унинг янги йўналишлари;
- яйловларни бошқаришдаги ижтимоий ва иқтисодий муаммолар;
- яйловга асосланган чорвачилик ва уни ривожлантириш истиқболлари;
- яйлов экологияси: ўсимлик, тупроқ ва ҳайвонот олами муҳофазаси;
- яйловлардан фойдаланишда таълим ва амалиёт.
Ушбу шўбаларда Ўзбекистон, АҚШ, Германия, Монголия, Туркия, Қирғизистон, Тожикистон, Покистон, Россия, Лесото, Венгрия, Исландия, Япония, Хитой, БАА каби давлатлардан 100 га яқин олимлар ўз маърузалари билан иштирок этмоқда…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.