Самарқанд давлат университети талабаларига кореялик профессор дарс бермоқда…

Жанубий Кореянинг Донггук университети профессори Ёун Мюнг Чул Самарқанд давлат университети тарих факультети талабаларига “Ўрта Осиёда қадимий диний қарашлар” фанидан дарс бермоқда.
Олим жорий ўқув йилдан бошлаб, СамДУ тарих факультетида ўз фаолиятини бошлади.
- Профессор Ёун Мюнг Чул юқори илмий салоҳиятга эга. У нафқат тарихчи, балки шоирдир, - дейди СамДУ тарих факультети магистранти Алишер Жабборов. Фаолияти натижасида 160 мақола, 70 китоб нашр эттирган. Шундан 10 таси шеърий китоб ҳисобланади. Дарс ўтиш жараёнида Ўрта Осиё ва Осиё тарихини таққосланиши, талабанинг мавзуни осон ва эсда қоларли тарзда эгаллашига кўмаклашади…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.