Проректор ва талабалар учрашуви…

Самарқанд давлат университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ҳаким Хушвақтов математика ҳамда интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультетининг иқтидорли талабалари билан учрашув ўтказди.
Семинарда ёшларнинг илмий-тадқиқот ишларини олиб бораётганини билиш мақсадда ҳар бир талаба билан мулоқот қилди. Илмий изланишлар учун лозим бўлган шароит ва таклифлар билан қизиқди.
Қолаверса, талабаларга “Start up” лойиҳаларни ривожлантириш борасида бир қатор тавсиялар берди.
Шунингдек, СамДУ халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Мухтор Носиров хорижда магистратурада ўқиш, давлат грантлари ва стипендиялар бўйича тўхталиб ўтди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.