Ижара хонадонларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилмоқда?

Самарқанд давлат университетида ижара хонадонларини куз-қиш мавсумига тайёрлиги, талабаларга яратилган шароитлар, газ, сув, электр таъминоти ҳолатини мониторинг қилиш ишлари давом этмоқда.
Шу муносабат билан СамДУ да Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда семинар ўтказилди. Тадбирда вилоят ФВБ ходимлари, университетнинг ёшлар масаласи бўйича масъуллари, бўлим бошлиқлари ва тюторлар иштирок этди.
Семинарда ҳар бир тюторга ФВБ ходимлари бириктирилди. Ҳамкорликда куз-қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш, ёнғин хавфсизлиги ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан ижара хонадонларини ўрганишга келишилди.
Юқоридаги ҳолатларнинг ижроси таъминланиши учун амалий ишлар бошланди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.