Очиқ мулоқот…

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Отабек Хасанов Самарқанд давлат университетининг битирувчи курс ва магистрантлари билан учрашди. Бундан мақсад замонавий кадрлар тайёрлаш, иқтидорли ёшларни тизимли қўллаб-қувватлаш, битирувчиларни мутахассисликлари доирасида бандлигини таъминлаш истиқболлари бўйича очиқ мулоқот ўтказишдир.
Тадбир давомида Отабек Xасанов ташкилотнинг ижтимоий тармоқлари, хусусан, vacancy.argos.uz сайти орқали бўш иш ўринларини топишдаги тавсияларни берди.
- 2019 – 2022- йиллар оралиғида Самарқанд олий таълим муассасаларида 26 минг талаба ўқишини тамомлаган. Шундан давлат хизматларида банд бўлган 55 фоиз улуш Самарқанд давлат давлат университети битирувчиларини ташкил қилмоқда, - дейди Отабек Ҳасанов. – Ушбу кўрсаткич ҳам Самарқанд давлат университетида таълим сифатини юқорилигини ва етук кадр тайёрлаб беришини кўрсатиб бермоқда… Бугунги учрашувимиздан асосий мақсад, ўқишни якунлаб қаерга ишга кираман, ёки қандай ишга кирсам бўлади деган саволларга жавоб топишдир. Бу бўйича барча саволларингизга жавоб беришга тайёрман. Келажагингиз нафақат сиз учун, балки жамият учун ҳам муҳимдир…
Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Шунингдек, бир қатор таклифларини илгари сурди. Маърузачи томонидан ҳар бир иштирокчининг фикри ташкилотни ривожланиши учун муҳимлигига ишонч билдирди.
Тадбир сўнгида Отабек Xасанов савол-жавобларда иштирок этган фаол талабаларга муаллифлигидаги «Лидерлар» китобини совға қилди…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.