Самарқанд давлат университетида Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Унда Самарқанд давлат университети хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси, ректор маслаҳатчиси Шарофат Тўхлиева, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зебинисо Пўлатова, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Умида Абдуллаева ва университет аёл ходимлари ҳамда талаба-қизлар иштирок этди.

    Давра суҳбатида сўзга чиққанлар хотин-қизлар ва аёллар ҳуқуқи ҳар соҳада устувор қўйилаётган бугунги замонда уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг мақсад ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, бу борада амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар ҳақида тўхталди.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.