“25 ноябрь – халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни”га бағишлаб давра суҳбати ташкил этилди…

Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтида СамДУ хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ташаббуси билан “25 ноябрь – халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни”га бағишлаб “Мен раҳбар эканман, бу юртда аёл киши хўрланмайди” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида сўзга чиққанлар “Инсон гўзал хулқ-одоби билан азиздир” мавзусида атрофлича фикр билдириб, жамият ҳаётида аёллар ҳуқуқини мустаҳкамлаш, уларга нисбатан зўравонликка йўл қўймаслик ҳамда бу борада раҳбар ходимларнинг масъулият ва вазифалари ҳақида тўхталди. Шунингдек, СамДУ психологи Розия Намозова томонидан берилган зўравонликка учраган хотин-қизлар руҳиятидаги муаммоларни бартараф қилиш йўллари борасидаги маслаҳат ва тавсиялар тингловчиларга ниҳоятда фойдали бўлди
Тадбир давомида “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида расмлар кўргазмаси ташкил этилди. “Қизларжон” клуби аъзолари бўлган иқтидорли қизлар тикувчилик, сартарошлик, пазандачилик бўйича ўз маҳоратларини намойиш этди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати