Агар сен ҳозир ухлаб қолсанг, албатта тушингда орзуингни кўришинг мумкин. Агар сен ўзингда ирода топиб, уйқуни билим олишга алмаштирсанг, унда сен бахтли келажагинг учун орзуингни амалга ошира оласан.

    Сен жуда кеч бўлди деб ўйлаганингда, аслида ҳаммаси учун ҳали эрта.

    Билим олиш азоби - вақтинчалик, билимсизлик азоби эса бир умрликдир.

    Билим олиш бу вақт ўтиши эмас, балки у изланиш ва тиришқоқликдир.

    Ҳаёт бу фақат билим олиш дегани эмас, аммо, агар сен ҳаётнинг шу қисмидан ҳам ўта олмасдан, эплай олмасанг ва нолисанг, унда савол туғилади: сен ўзи нимага қодирсан?

    Зўр ғайрат ва шижоат йиғиндиси бу роҳатдир. Ҳар бир ишда ғайратли ва шижоатли бўл!

    Кимки барчасини олдиндан ва шижоат билан бажарса, шу инсонгина ўз омадидан баҳра олиши мумкин.

    Барча нарсага улгуриш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди. Бироқ, омад ўз устида доим ишлайдиган ва қатъий инсонлар билан бирга бўлади.

    Вақт тўхтамайди, уни тўхтатишга ҳам уринма, фақат ундан унумли фойдаланишни ўрган.

    Ўз келажаги учун бирор нарса сарфлайдиган инсонлар булар – ўқимишли реалистлардир.

    Келажакда сенинг маошинг ҳажми бу сенинг билимингга, илм олишингга нисбатан пропорционалдир.

    Бугунги кун, бугунги дақиқалар ҳеч қачон қайтарилмайди.

    Ҳатто ҳозир сенинг душманларинг китоб варақлаяпти, вақтинг бекорга кетмасин!

    Пешонанг терламаса, илминг йўқ бўлса, пул топишинг жуда қийин.