Инсон ресурсларини бошқариш соҳасида хориж тажрибаси ўрганилди…

Самарқанд давлат университетида Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси эксперт вакиллари Илмира Шамсиддинова ҳамда Светлана Старсевалар “Инсон ресурсларини бошқариш” мавзусида 72 соатлик малака ошириш курсларини ўтди. Дарслар гибрид шаклида, яъни онлайн ва офлайн тарзда ўтказилди. Ўқув курсларига муваффақиятли иштирок этган 24 нафар Самарқанд давлат университети, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, “Ипак йўли” туризм халқаро ва маданий мерос университети, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Самарқанд филиали профессор-ўқитувчиларига сертификат топширилди.
- Бу бизнинг мазкур университетлар билан ҳамкорлигимиздаги илк ўқув тренинг. Мақсадимиз олий таълим тизимида кадрларнинг замонавий компетенциялик даражасини ошириш, инсон ресурсларини бошқаришдаги аҳамиятли жиҳатлари хусусида илғор тажрибаларни ўртоқлашиш, - дейди Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси директори ўринбосари Светлана Старсева. - Эндиликда ҳамкорлигимиз давом этади. Нафақат ўқитувчилар, балки талабаларнинг ҳам амалий жараёнларини Москвада ташкил этишни ният қилганмиз.
Ҳамкорлик доирасида қўшма таълим дастурлари ва илмий тадқиқот ишлари амалга оширилиши режалаштирилган…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.