“Францияда мода олами” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди…

Самарқанд давлат университети спорт фаолияти ва санъат факультети талабаларига Франциянинг Ангулем университети тадқиқотчиси Элоиз Буателло “Францияда мода олами” мавзусида маҳорат дарси ўтд. Унда Франциянинг мода олами тарихи, буюк модельерлари ва уларнинг асарлари хусусида атрофлича маълумот берилди. Француз халқининг машҳур мода брендлари келиб чиқиши ҳақидаги қизиқарли маълумотлар тингловчилар учун ниҳоятда фойдали бўлди. Дарс давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.