Самарқанд давлат университетига Хайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази делегацияси ташриф буюрди. Бундан мақсад Озарбайжон ёзувчиси, журналист ва сиёсатшунос Темур Атаевнинг "Феномен Амира Тимура" номли китоб тақдимотини ўтказишдир.

    Тадбирда СамДУ профессор-ўқитувчи ва талабалари, китоб муаллифи Темур Атаев, Тошкент давлат педагогика университети профессори Эркин Нуриддинов, ЎзМУ профессори Нигинахон Шермуҳаммедовалар иштирок этди.

    Муаллиф ўзбек ва озарбайжон халқлари тили, маданияти, дини, тарихи бир бўлган кучли халқ эканлигини таъкидлаб, бугунги кунда томонларнинг халқаро ҳамкорлиги икки давлатнинг равнақи учун хизмат қилишини алоҳида эътироф этди.

    - "Феномен Амира Тимура" номли китоб билан танишиб чиқдим. Муаллиф Амир Темур ҳақида ўқувчига тақдим этаётган биографик асарида унинг ҳарбий ва сиёсий қарорларига таъсир кўрсатган омилларга мурожаат қилиб, бу ғайриоддий шахсни очишга ҳаракат қилган - дейди ТДПУ профессори Эркин Нуриддинов. – Шунингдек, Темур давлатининг асосий элементлари очиб берилади. Босқинчиларнинг ақлбовар қилмайдиган шафқатсизлиги ҳақидаги баъзи афсоналар шубҳа остига олинади…

  Самарқанд давлат университети

         Ахборот хизмати.