Ректор ва талабалар учрашуви

Ҳаёт курашдан иборат. Бу курашда фақат кучли билим ва салоҳиятга эга бўлганларгина ғолиб бўлади. Сизнинг эртанги келажагингизни илм-маърифат нури ёритади. Шундай экан, баҳо ёки диплом учун эмас, олдингизда турган порлоқ келажак учун ўқинг. Бугунги замонда яхши яшаш деган масала, энг аввало, моддиятга бориб тақалади. Бу айни ҳақиқат. Жамиятнинг интеллектуал салоҳияти қанчалик бой бўлса, у иқтисодий жиҳатдан ҳам бой бўлади. Университет сиз, ёшларга йўл кўрсатувчи йўлбошчи холос. Сиз ҳаётдаги ўрнингизни ўз билимингиз ва меҳнатингиз эвазига топасиз. Келгуси ҳаётингиз сифати сизнинг билимингиз билан юқори бўлади.
Домла маъруза ўтди, билим олиш дегани эмас. Ўқитувчи дарсда 20-30 фоиз билим бериши мумкин. Талаба 70-80 фоиз билимни ўз устида ишлаб, изланиб эгаллайди. Қачонки шу қоидага амал қилса, у илмли бўлади. Ҳаммаси хоҳишга боғлиқ. Сизга бирор нарса баҳона бўлолмайди. Мустақил таьлим олиш мустаҳкам билим пойдеворидир...
Рустам Холмуродов
Самарқанд давлат университети ректори,
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,
Олий Мажлис Сенати аъзоси.