Кечки таълимда таҳсил олувчи талабалар билан учрашув ўтказилди...

Самарқанд давлат университетида кечки таълимда таҳсил олувчи талабалар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув очиқ суҳбат тарзида ташкил этилиб, унда ўқув-услубий бошқарма вакиллари талабаларнинг ўқув жараёнлари ва якуний назорат тизими ҳақидаги саволларига жавоб берди.
Суҳбатларда дастлаб бугунги кунда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидор ва қобилиятларини юзага чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар, билим ва салоҳиятга эга ёшларнинг жамиятдаги ўрни ҳақида алоҳида таъкидланди. Шундан сўнг учрашув савол-жавоб ва очиқ мулоқот тарзида давом этди. Унда талабалар университет ички тартиб қоидалари, ўқув жараёнлари ва якуний назорат тизими ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Бу каби учрашувлар талабаларнинг университет ҳаёти билан яқиндан танишишлари ҳамда ўқишлари давомида ўзлари танлаган йўналишни мустаҳкам ўқиб-ўрганишлари учун муҳим аҳамият касб этади. Савол-жавобларда якуний имтиҳонлар билан боғлиқ муҳим масалаларга аниқлик киритиш билан бир қаторда ўқув жараёнлари бўйича тўлиқ маълумотлар берилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.