Нуфузли анжуманни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов кириш сўз билан очди. Шундан сўнг, Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов сўзга чиқиб, бугунги кунда инсон ҳуқуқлари таълимининг аҳамияти ҳақида тўхталди. 

    Маҳорат дарслари гибрид форматда ўтказилиб, унда республика ва халқаро олий ўқув юртлари, юридик таълим муассасалари ва соҳага оид бир қатор ташкилотлардан 6500дан ортиқ вакиллар қатнашмоқда.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.