Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги нишонланди…

1992 йил 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун. Сана муносабати билан Самарқанд давлат университетида байрам кенг тарзда нишонланди.
Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси билан билан бошланган тадбир, профессор-ўқитувчиларнинг маърузаси, талабаларнинг ижодий чиқишлари билан давом этди.
Маърузачилар конституциянинг яратилиш тарихи, ривожланиши, давлатчилигимизда унинг аҳамияти тўғрисидаги маълумотларни ҳавола қилди. Тарихий факталар асосида конституциянинг мазмун-моҳияти очиб берилди.
Тадбир давомида, Самарқанд давлат университетининг бир қатор тюторларига 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ташаккурномалар топширилди.
Шунингдек, филология факультети тютори Гулчеҳра Мустафақулова тюторлар ўртасида ўтказилган “Ислоҳотлар билимдони” танловининг “Энг яхши тютор” номинацияси бўйича 1-ўринни қўлга киритганлиги учун диплом билан тақдирланди…
Самарқанд давлат университети спорт фаолияти ва санъат факультети талабалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият улашди
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.