Франциянинг Ангулем университети тадқиқотчиси Элоиз Буателло Самарқанд давлат университетининг тарих факультети талабаларига “Франция музейлари дунё нигоҳида” мавзусида маҳорат дарси ўтди.  Унда Франциянинг дунёга машҳур музейлари, уларнинг очилиш тарихи, бой экспонатлари, айниқса ҳозирги кунда Лувр музейида ташкил қилинган “Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида” кўргазмаси ва Араб дунёси институтида ташкил этилганСамарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизаларинамойиши ҳақида маълумотлар берилди.

    Бу кўргазма нафақат Франция халқи балки бутун Европада катта қизиқиш уйғотаётганини алоҳида эътироф этди. Дарс давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.