Самарқанд давлат университети ўқув ишлари бўйича проректори Рустам Йўлдошев иштирокида таълим сифатини ошириш бўйича семинар бўлиб ўтди.  Йиғилишда HEMIS дастуридан фойдаланиш, дарслар самарадорлигини ошириш, тақдимотлар тайёрлашда замонавий дастурий воситалардан фойдаланиш, ўқув жараёнини рақамлаштириш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, талабалар билимини баҳолаш, уларнинг натижаларни расмийлаштириш борасидаги камчиликларни бартараф этишга оид тавсиялар берилди.

    - Бугунги кунда талабаларни ўқишга жалб қилиш учун замонавий методлардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Биз олдин талабага қандай дарс ўтишимиз кераклигини яхшилаб таҳлил қилишимиз керак, - дейди СамДУ проректори Рустам Йўлдошев. – Бугунги йиғилишимиз ҳам айнан таълим сифати самарадорлигини оширишга қаратилган. Иш бор жойда камчилик бўлади. Аввало, шу камчиликни тўғрилашни ўзимидан boshlaylik... HEMIS дастури бутун дунё бўйича таълим сифатини оширишга хизмат қилган. Бу тизимда ишлаш учун барчамиз ҳамжиҳатликда, бир марра ва мақсадни кўзлаб ҳаракат қилсак, асосий натижага эришамиз…

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.