Самарқанд давлат университетига Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳамда исроиллик профессор Хаим Корен ташриф буюрди.

    Учрашувдан мақсад ёзувчи Ави Жоришнинг  “Ва сен янгилик яратажаксан” номли китоби тақдимотини ўтказишдир.

    Маросимда Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов ҳамда Исроилнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Зехавит Бен Хиллел Зоом платформаси орқали иштирок этди.

    Томонлар СамДУ ва Исроилнинг нуфузли таълим муассасалари билан ҳамкорлиги тўғрисида тўхталиб, бу борада ҳали қилиниши кўп бўлган  ишларни алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, ёзувчи Ави Жоришнинг  “Ва сен янгилик яратажаксан” номли китоби ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

    Тадбир давомида профессор Хаим Корен асарнинг мазмуни ва моҳияти ҳақида батафсил маълумот берди.

    Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов мазкур китобга ёзган сўзбошисида алоҳида таъкидлаганидек: ушбу китобда Ави Жориш Исроил дунёдаги инновацияларнинг энг машҳурларини тўплам сифатида тақдим этган. Унда кичик мамлакатнинг илғор инновацион давлатга айланиш йўлидаги муваффақиятнинг асл манбалари ёритилган. Муаллиф мамлакат муваффақиятининг асосий омиллари бўлган сиёсий институтлар, таълим системаси, халқнинг оғир ва қийин дамларда бир-бирининг ҳаётини енгиллаштириш учун қатъиятли ва сабр-тоқатли бўлганлигига эътибор қаратган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.