Самарқанд давлат университетида “Немис университетлари ҳафталиги” доирасида тарих факультети талабалари учун Германиянинг Бамберг университетида тадқиқот ўтаган халқаро таълим дастурлари маркази директори Сардор Умаров “Германия ва Ўзбекистоннинг тарихий алоқалари” мавзусида маҳорат дарси ўтди.

    Шунингдек “Жаҳон тарихи” кафедраси ўқитувчиси Муҳтарам Якубова “Марказий Осиёга қилинган экспедициялар тарихидан” мавзусида немис олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар ҳақида батафсил маълумот берди.  ДААД (Германия академик алмашинув хизмати) лойиҳасида грант олиш имкониятлари тўғрисида алоҳида тўхталди ҳамда Бамберг университетида олиб борган тадқиқотлари ҳақида тақдимот намойиш қилди.

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.

    Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.