Самарқанд давлат университетида “Немис унивеситетлари ҳафталиги” тадбирлари доирасида биология факультети талабалари учун “Германия табиати ва биологик тадқиқотлар” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди. Айни вақтда Германиянинг Триер университетида тадқиқот олиб бораётган ботаника кафедраси доценти Акбар Аҳмедов тадбирда Зоом платформаси орқали иштирок этиб, олиб бораётган тадқиқоти, олинаётган натижалар ва Триер университетида ўқишни хоҳловчилар учун керакли маълумот ва тавсияларни санаб ўтди.

    Шунингдек, ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси ўқитувчиси Абубакир Қўшбоев хорижда олиб борган биологик тадқиқот натижалари билан талабаларга тақдимот намойиш қилди.

    Тадбирда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди...

Самарқанд давлат университети

 Ахборот хизмати.