“Франция санъати ва музейлари тарихи” мавзусида семинар ўтказилди...
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/63985ccb039fb-63985ccb039fc-63985ccb039fd-63985ccb039fe.jpg)
Самарқанд давлат университети тарих факультети магистрларига Франциянинг Ангулем университети тадқиқотчиси Элоиз Буателло “Франция санъати ва музейлари тарихи” мавзусида семинар ўтди.
Элоиз Буателло СамДУ ва Ангулем университетлари ўртасида йўлга қўйилган илмий-академик алмашинув дастури доирасида Самарқанд давлат университетига стажировка ўташ учун келган. Тадқиқотчи санъатшунослик ва санъат тарихи йўналишида илмий тадқиқот олиб боради.
-Бу Самарқандга илк ташрифим, - дейди Ангулем университети тадқиқотчиси Элоиз Буателло, - СамДУ ва Ангулем университетлари ўртасида йўлга қўйилган илмий-академик алмашинув доирасида айни кунларда Самарқанд давлат университетида тадқиқот олиб боряпман. Бу ерда археологик тадқиқот жараёнлари, тарихий музейлардаги ноёб экспонатларни ўрганиш билан бир қаторда уларни суратга олиб “Ўзбекистон санъати тарихи” мавзусида фильм яратишни мақсад қилганман. Шу кунга қадар Самарқандда жойлашган барча музейлар билан танишиб чиқдим. Мени энг қизиқтирган музей “Афросиёб” - Самарқанд шаҳар тарихи музейи бўлди. Бугунги семинарда Самарқанд давлат университети магистрларига Франция музейлари ҳақида маълумот беришга ҳаракат қилдим. Ўйлайманки, Ангулем университети ва Самарқанд давлат университети ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари бундан кейин ҳам самарали давом этади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.