Бугун атоқли олим, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор Раҳматулла Қўнғуров таваллуд топган кун…
Агар домла ҳаёт бўлганларида 90 ёшга кирар эди.
Раҳматулла Қўнғуров ўзи ўқиган ва бир умр ишлаган СамДУ да Самарқанд услубшунослик мактабига асос солди. Монографиялар, дарслик, ўқув қўлланмалари, луғатлар яратди.
11 нафар фан номзоди, 3 нафар фан доктори тайёрлади.
Раҳматулла Қўнғуровнинг илмий тадқиқотлари дунёнинг ўнлаб тилларига таржима қилинган ва нашр этилган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.