Бугун, 14 февраль куни Самарқандда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.
Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.