Бугун, 16 февраль куни Самарқандда ёмғир бўлиши кутилмоқда

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларда туман тушади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.
Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.