Бугун, 19-феврал куни Самарқандда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3 даража илиқ, кундузи 3-11 даража иссиқ бўлади.
Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-2 даража совуқ, кундузи 3 даража илиқ бўлади.