Самарқанд давлат университети ва Берлин техника университети ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди…
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/63f71b4e02ac0-63f71b4e02ac3-63f71b4e02ac4-63f71b4e02ac5.jpg)
Самарқанд давлат университетига Берлин техника университети (Германия) Механика институтининг директор ўринбосари, профессор Валентин Попов ташриф буюрди.
Ташрифдан асосий мақсад томонлар ўртасида халқаро ва илмий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдир.
Валентин Попов СамДУ Муҳандислик физикаси институти фаолияти билан танишиб, унда олиб бориладиган тадқиқотлар нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон илм-фани учун хизмат қилишини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, илмий лабораториялар фаолиятига юқори баҳо бериб, ҳамкорликда истиқболли ишларни амалга оширишига ишонч билдирди.
Ташриф давомида хорижлик олим СамДУ профессор-ўқитувчи, тадқиқотчи ва талабаларига Берлин техника университети бўйича батафсил маълумот берди…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат АКРАМОВ олган suratlar.