Тадбирда СамДУ ўқув ишлари бўйича проректор Рустам Йўлдошев, ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Шахриддин Муранов, хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси Шарофат Тўхлиева, факультет декани Аминжон Айматовлар иштирок этди. 

    Учрашувда таълим тизимидаги ўзгаришлар, имтиҳон жараёнлари, HEMIS тизимининг афзалликлари, чет тилини ўрганиш моҳияти, талабалар учун яратилган имкониятлар, ёшлар психологияси бўйича сўз юритилди.

    Шунингдек, ота-оналар фарзандларининг ўқиши учун университет билан ҳамкорлик қилиши томонлар учун манфаатли эканлиги алоҳида таъкидланди…       

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.