Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари Хуршид Сафаров, инспекторлар Бобур Ахроров ва Акром Норбоевлар СамДУ талабалари билан очиқ мулоқот ўтказди.

    Учрашувда автоҳалокатларнинг олдини олиш, пиёданинг мажбуриятлари, йўлда ҳаракатланиш қоидалари бўйича сўз юритилди. Шунингдек, Университет хиёбони жойлашган “Алишер Навоий” маҳалласидаги йўл ҳаракати хавфсизлиги учун масъул ЙПХ ходими таништирилди.

    Тадбир савол-жавобга бой бўлиб, қизғин тарзда давом этди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.