Хуршид Бозоров, СамДУ органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси профессори:

    –  Ҳар йили катта тантаналар билан нишонланадиган Наврўз байрами халқимизни ўзи каби қадимий ва улуғ миллий қадриятлар остида бирлаштириб туради. Эзгулик, хайр-саховат, шафқат ва шафоат айёми бўлган Наврўз байрамининг янгиланиш фасли бўлган баҳорда нишонланишида  қандайдир рамзийлик кўраман. Ҳар бир инсоннинг фаолиятида Наврўз ўзи билан бошлаб келган янги йил ва мавсум ўзига хос давр бўлади. Наврўздан Наврўзгача илмий фаолиятимда катта яниликлар бўлди. Бу даврда Scopus ва Web of Science илмий базалари нашрларида 10 дан ортиқ мақолаларим эълон қилинди. Биологик фаол алкалоидлар синтези ва қўлланилиши бўйича 7 та халқаро патентга эга бўлдим. Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирландим. Фурсатдан фойдаланиб, барчани бугунги айём билан муборакбод этаман. Наврўз хонадонларга файз-барака, янги муваффақиятлар олиб келсин.