Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баъзи жойларда ёмғир кучли ёғиши, дўлга айланиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метрга етади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.

    Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир, дўл ёғади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.