Халқаро конференция: “Мамлакатлар ва минтақаларнинг географик муаммолари: фундаментал ва амалий жиҳатлар”…
Самарқанд давлат университети Шимолий Кавказ федерал университети билан ҳамкорликда шу мавзуда халқаро илмий-амалий анжуман ўтказмоқда…
Халқаро конференция гибрид шаклда ўтказилиб, ўзбек ва рус тилларида олиб борилди. Ушбу анжуманда СамДУ нинг география ва экология факультети профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчи ва талабалари маърузалари билан иштирок этди. Конференциянинг ялпи мажлисидада сўзга чиққан СамДУ география ва табиий ресурслар кафедраси мудири (PhD) Расулжон Мамажановнинг “Ижтимоий-иқтисодий шартлар шамол энергияси потенциалини баҳолаш элементи сифатида” ҳамда университет профессори Mohid Nazish Khanнинг “Бухоро вилоятида чўлланишни геофазовий технологиялар ёрдамида хариталаш ва баҳолаш” мавзуларидаги маърузалари иштирокчиларга катта қизиқиш уйғотди.
Конференциянинг асосий мақсади университетлар ўртасида ҳамкорликларни янада мустаҳкамлаш, янги илмий ғоялар билан ўзаро алмашинишга қаратилган.
Конференция ўз ишини давом эттирмоқда.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.