Самарқанд давлат университетида халқаро фан олимпиадаси ўтказилди…
Самарқанд давлат университетида Россиянинг Урал федерал округи ўқитувчилар уйи томонидан “Фундаментал фанлар бўйича ХIХ халқаро олимпиада” ўтказилди. Нуфузли олимпиадада Тожикистоннинг Олимпия захиралари мактаби ўқувчилари ҳамда Самарқанд шаҳридаги 35 ва 45-умумий ўрта таълим мактабининг жами 60 нафар ўқувчилари иштирок этди.
Анжуманни СамДУ халқаро ҳамкорлик проректори, профессор Акмал Ахатов кириш сўзи билан очиб, иштирокчиларга омад тилади.
Олимпиада ҳаками сифатида Россиянинг Урал федерал округи ўқитувчилар уйининг мутахассиси Елена Насибулина иштирок этди.
Мактаб ўқувчиларига жами 10 фан: тарих, ижтимоий фанлар, миллий тиллар (инглиз, немис, рус, француз), адабиёт, математика, физика, информатика, география, биология, кимё фанлари бўйича тест синовлари ўтказилди.
Олимпиада якунида юқори натижага эришган мактаб ўқувчилари, сертификат ва махсус медаллар билан тақдирланди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.