Монография: “Биологик актив изохинолин қатори бирикмалари синтези”
Самарқанд давлат университети органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси доценти Норжигит Баратовнинг “Биологик актив изохинолин қатори бирикмалари синтези” номли монографияси нашр этилди.
Табиий манбалардан олинган дори воситаларининг 40% дан ортиғи жуда муҳим ва тиббиётда муваффақиятли қўлланилади. Улар орасида алкалоидлар алоҳида ўрин тутади. Изохинолин алкалоидлари алкалоидларнинг бошқа гуруҳларидан кескин фарқ қиладиган аниқ фармакологик таъсирга эга. Кўпгина изохинолин алкалоидлари кўплаб доривор препаратларда мавжуд.
Изохинолин цикли ва имидазол, оксазол ва бошқа гетеротциклларга эга бўлган бирикма, яъни бир молекулада икки ёки учта гетеротциклик тизимларнинг бирикмаси моддаларнинг фармакологик таъсирини кучайтиради. Бундай моддаларни синтез қилиш усуллари ишлаб чиқилган. Уларнинг синтези жараёнида бошланғич моддалар пиридин, пиррол, хинолин, изохинолин ва бошқалар каби гетероциклик бирикмаларга осонлик билан айланади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.