Самарқанд давлат университетида "Битирувчилар ассоциацияси" ташкил этилди…
Самарқанд давлат университетида мазкур ассоциациянинг илк йиғилиши ўтказилди. Анжуманда СамДУ проректорлари Аҳмаджон Солиев, Ҳаким Хушвақтов, Акмал Ахатов, Трансформация офиси раҳбари Назиш Кҳан, профессор Мўмин Қодиров ҳамда СамДУ битирувчилари иштирок этди.
Анжуманни СамДУ ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Аҳмаджон Солиев кириш сўзи билан очиб, ассоциациясининг вазифалари ва мақсади ҳақида батафсил маълумот берди.
Шунингдек, СамДУ БА нинг президенти ва вице-президентлари овоз бериш йўли билан сайланди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.