Фанимиз фидойилари: Профессор Бахтиёр Эргашев
Бахтиёр Эргашев – Самарқанд давлат университети тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси профессори, тарих фанлари доктори. Туркистон генерал-губернаторлиги маҳкамаси иш юритиш ҳужжатшунослиги йўналишида тадқиқотлар олиб борувчи йирик мутахассис олим.
Бахтиёр Эргашев 2 монография, 2 рисола, 5 дарслик, 6 ўқув қўлланма, 6 услубий қўлланма ва 120 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.
Бугунги кунда АҚШ, Германия, Англия, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Тожикистон каби давлатларнинг Манбашунослик ва тарихнавислик илмий мактабларида Бахтиёр Эргашев тадқиқотларининг натижаларидан кенг фойдаланилади.
Олим 2 халқаро ва 2 республика илмий журналларнинг таҳририят аъзоси ҳисобланади.
Бахтиёр Эргашев илмий раҳбарлигида 6 номзодлик ва ПҳД диссертациялари ҳимоя қилинган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.