Очиқ дарс: "Самарқанд вилояти топонимияси"
Самарқанд давлат университети география ва табиий ресурслар кафедраси доценти Шаҳноза Валиева география ва экология факультети 302-гуруҳ талабаларига «Топонимика» фанидан "Самарқанд вилояти топонимияси" мавзусида очиқ дарс ўтди.
Маъруза давомида Самарқанд вилоятининг оронимлари, гидрономлари ва ойконимлари ҳақида маълумотлар берилди. Уларнинг этимологик таҳлили ўтказилди ва классификацияланди. Қадимги санскрит, араб ва форс тилларида Самарқанд номининг маъноси ёритилди.
Вилоятда мавжуд тарихий жой номлари ҳақида ҳикоялар, ривоятлар ва афсоналарга ҳам тўхталиб ўтилди ҳамда дарс давомида замонавий педагогик технологиялар қўлланилди. Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш учун жуфтини топиш, анограмма, географик диктант ва ақлий ҳужум каби методлардан фойдаланилди. Дарс баҳс-мунозараларга бой ва қизиқарли ўтди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.