Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловига халқаро кузатувчи сифатида иштирок этаётган Малайзия университети ректори Нур Азуан Абу Осман бошчилигидаги делегация Самарқанд давлат университетида бўлди.

    Мартабали меҳмон дастлаб Самарқанд давлат университети ҳудудида жойлашган сайлов участкалари билан танишди. Шундан сўнг Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов билан учрашди.

    Мулоқотда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Муҳандисик, физика, биокимё, агробиотехнологиялар соҳалари бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб боришга келишилди.

    Учрашувдан сўнг меҳмонлар Самарқанд давлат университети Квант, IТ маркази, археология ва зоология музейлари, Биокимё институти кампуси билан танишди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.