Самарқанд давлат университети Жанубий Қозоғистон университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Жанубий Қозоғистон университети ректори Ахмед-Заки Дархан бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Учрашув томонлар ўртасидаги илмий ва академик ҳамкорликни ривожлантириш, талаба ва ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилди.
Учрашув давомида томонлар профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви дастурлари бўйича келишувга эришилди. Бу эса икки университет ўртасида таълим сифати ва тажриба алмашинувини янада оширишга хизмат қилади.
Учрашув доирасида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва халқаро илмий-тадқиқот грантларида иштирок этиш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.
Мулоқот сўнгида томонлар ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.