Самарқанд давлат университети: вазир самарқандлик ёшлар билан учрашди…

Самарқанд давлат университетида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов самарқандлик талабалар, магистрант ва тадқиқотчилар билан учрашди.
Тадбир расмиятчилидан ҳоли, самимий, очиқ мулоқот шаклида ўтказилди. Фикр-мулоҳазалар тингланиб, саволларга жавоблар берилди. Талаба ҳамда тадқиқотчиларнинг таклифлари ва ғоялари қўллаб-қувватланди. Бир қатор тавсиялар берилди.
Учрашув сўнгида вазир томонидан талабаларга китоблар совға қилинди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.