Самарқанд давлат университети роман-герман тиллари кафедраси
Самарқанд давлат университети
роман-герман тиллари кафедраси мудири
Тагаева Сайёра Улашовна
Самарқанд давлат университети роман герман тиллари кафедраси ассистенти. Мазкур кафедрада 2012 йилдан буён фаолият юритиб келади. Фаолияти давомида 30 дан ортиқ илмий ишлар нашр эттирган. 1 услубий қўлланма муаллифи. Хорижий илмий нашрларда 15 мақоласи эълон қилинган. Бошқа нуфузли нашрларда 20 га яқин мақолалар чоп эттирган.
Кафедра аъзолари
Юлдашев Муса Мухамматович
Филология фанлари номзоди, профессор. 1968 йилдан бери Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. “Изҳорли гап синонимлари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида 2 дарслик, 35 ўқув ва услубий қўлланмалар муаллифи. Шу кунга қадар 150 дан зиёд илмий ва илмий-услубий мақолалари Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Африка ва Польша каби давлатларнинг халқаро илмий нашрлари ҳамда республика журналларида чоп этилган. |
|
Умрзаков Улуғбек Синдорович
|
|
Мустанова Шоҳиста Ортиқовна
|
|
Бозорова Умида Қилечовна Самарқанд давлат университети роман герман тиллари кафедраси ўқитувчиси. Мазкур кафедрада 2013 йилдан буён фаолият юритиб келади. «Бадиий матн эмотивлиги: семантик-когнитив аспект (замонавий немис прозаси материаллари асосида)» мавзусида илмий тадқиқот ишларини амалга ошириб келмоқда. Фаолияти давомида 10 илмий ишлар нашр эттирган. 2 услубий қўлланма муаллифи. Хорижий илмий нашрларда 2 мақоласи эълон қилинган. |
|
Азимова Зуҳро Исматиллоевна Ассистент-ўқитувчи. СамДУ роман-герман тиллари кафедрасида 2019 йилдан буён фаолият юритиб келади. Фаолияти давомида жами 9 илмий ишлар муаллифи. Хорижий илмий нашрларда 4, бошқа илмий нашрларда 5 мақола чоп эттирган. «Немис ва ўзбек тилида олмошлар тизимининг қиёсий-типологик тадқиқи» мавзусида илмий тадқиқот ишларини амалга ошириб келмоқда. |
|
Умарова Ойзода Солижоновна Инглиз тили кафедраси катта ўқитувчиси. 1995 йилдан буён Самарқанд давлат университети инглиз тили кафедрасида турли лавозимларда ишлаб келмоқда. 50 га яқин илмий ишлар муаллифи. Фаолияти давомида 3 услубий қўлланма муаллифи. Шунингдек, бугунги қадар 10 нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. |
|
Негова Фируза Шарифовна СамДУ инглиз тили кафедрасида 2018 йилдан буён катта ўқитувчи лавозимида фаолият юритади. Мустақил тадқиқотчи сифатида “ESP and teaching English for students of Chemical faculty at SamSU” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. Феруза Негова фаолияти давомида 2 ўқув-услубий қўлланма ва 10 га яқин мақолалар муаллифи. Wеb of Science базасига кирувчи журналларда 2 мақола эълон қилган. |
|
Абдусаломова Азиза Хомидовна 2013 йилдан бери Самарқанд давлат университети инглиз тили кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлаб келади. Абдусаломова Азиза фаолияти давомида 2 услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, бугунга қадар 20 дан ортиқ илмий мақолалари халқаро журналларда эълон қилинган. |
|
Хасанова Шахноза Зохировна СамДУ инглиз тили кафедраси ўқитувчиси. 2019 йилдан буён мазкур кафедрада фаолият юритиб келади. Шу кунга қадар 20 га яқин илмий ишлари эълон қилинган. Халқаро журналларда 4 мақола нашр эттирган. |
|
Роман-герман тиллари кафедраси ҳақида Роман-герман тиллари кафедраси 1963 йилда доцент А.Клитнова ва доцент Т.Имомназаров раҳбарлигида ташкил этилган . Кафедра фаолияти жараёнида профессорлар Б.Турсунов, М.Холбековлар, доцентлар А.Нурмуҳаммедов, А.Нарзуқулов, Маматхонова, А.Эшонқулов, Б.Велмишевлар бошқарган ва фаолият юритганлар. Шунингдек филология соҳасида ўзининг етук илмий салоҳияти билан энг юқори ўринларда турган филология фанлари доктори профессорлар Н.Турниёзов, И.Мирзаев, А.Маматовлар бошқарган бўлса, кейинги даврларда профессор М.Бегматов, дотцентлар Г.Атаева, А.Хасановлар фаолият юритган. Ҳозирги кунда кафедрада 1 нафар профессор, 2 нафар (PhD) ўқитувчи, 3 нафар катта ўқитувчи ва 9 нафар ассистент-ўқитувчи илмий-педагогик фаолият билан шуғулланиб келмоқда. Кафедрада бажарилган илмий-тадқиқот ишларининг натижалари Россия, АҚШ, Украина, Африка, Полша ва Қозоғистон каби хорижий давлатларнинг нуфузли нашрларида эълон қилинган. Кафедра ходимлари томонидан илмий ишлардан ташқари шу кунгача немис, франсуз ва лотин тилларидан элликдан зиёд дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар чоп эттирилган. Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари. Немис тили |
Дарс жараёнидан лавҳалар