Самарқанд давлат университети ўқув ишлари бўйича проректори Шуҳрат Умидуллаев бошчилигидаги делегация Хитойнинг Чангчун политехника университетида бўлди.

    Ташрифдан асосий мақсад Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов ташаббуси билан Чангчун политехника университетида трибология ва нанотехнологиялар бўйича қўшма лаборатория ташкил этилди.

    Шунингдек, илм-фан, ўқув-услубий, халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

    Мулоқот давомида Самарқанд давлат университетида ҳам трибология ва нанотехнологиялар бўйича қўшма лабораториянинг филиали ташкил этилиши муҳокама қилинди. 

    Учрашувдан сўнг делегация аъзолари Чангчун политехника университети музейи ва Хитой нанотехнологиялари халқаро маркази фаолияти билан яқиндан танишишди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.