Самарқанд давлат университетида 11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди…
Анжуманда Самарқанд давлат университети ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Рустам Йўлдошев, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари Республика Кенгашининг раис ўринбосари Маҳмуд Бобоёров, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси, вилоят раислар Кенгашининг раиси Ифтихор Рахимовлар маърузалари билан иштирок этди.
Тантанали тадбирни Самарқанд давлат университети бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси, доцент Шавкат Махматмурадов кириш сўзи билан очиб, барчани байрам билан табриклади.
Маросим давомида университетда фаол хизмат қилиб келаётган институт ҳамда факультет касаба уюшма ташкилотлари раислари ва қўмита аъзоларига эсдалик совғалари топширилди.
Байрам муносабати билан университет спорт клуби билан ҳамкорликда ўтказилган кураш мусобоқасининг 12 нафар ғолиблари эътироф этилди.
Шунингдек, СамДУ санъатшунослик таълим йўналишида таҳсил олаётган бир қатор талабалар “Жаҳолатга қарши маърифат!” мавзусида ўтказилган кўрик танловидаги иштироки ҳамда профессор-ўқитувчилар Жамолиддин Рахматов, Завқиддин Истамов ва Жаҳонгир Холиқовлар томонидан “Шарқ лирикаси” номли санъат кўргазмаси ташкил қилгани учун тақдирланишди.
Тадбир кўтаринки руҳда давом этди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.