Истанбул университети ҳузуридаги Туркология институтининг ташкил этилганининг 100 йиллиги муносабати билан Х Халқаро Туркология Конгреси бўлиб ўтмоқда.

Нуфузли илмий анжуманда филология фанлари доктори, машҳур турколог-олим Жўлибой Элтазаров иштирок этмоқда. Университетимиз вакили биринчи ялпи мажлисда “Марказий Осиё республикаларида Туркологияга оид тадқиқотлар” мавзусида маъуза қилди.

Эслатиб ўтамиз, СамДУ билан қардош университет мақомида бўлган машҳур олий таълим даргоҳи, яъни Истанбул университети ҳузуридаги Туркология институти 1924 йилда улуғ йўлбошчи Мустафо Камол Отатуркнинг ташаббуси билан қурилган. Ўтган бир асрда бу институт дунёдаги Туркий тамаддунни, шу жумладан, ўзбек тили ва маданиятини ўрганиш ишига катта ҳисса қўшди. Жумладан, бу институтнинг директори лавозимида ишлаган машур Турк олими Кемал Эраслан тарафидан Алишер Навоий асарларининг 21 жилдлик тўплами нашр қилинди. Буюк бобокалонимизнинг баъзи нодир қўлёзма асарлари ҳам бу институт олимлари тарафидан Туркиядаги қўлёзма фондларидан топилиб, илмий муомалага киритилган эди.

Самарқанд давлат университети ҳузуридаги Туркология илмий-тадқиқот институти Истанбул Туркология институти билан яқин илмий алоқаларда фаолият олиб бормоқда.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.