ОТМ ўқитувчилари, илмий ходимлари, докторантлар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 22 февралдаги №08/5798 хатига кўра, Япониянинг “Matsumae International” жамғармаси томонидан Японияда табиий, муҳандислик ва техник фанлар, шунингдек тиббиёт соҳаларида илмий тадқиқотлар олиб бориш ва малака ошириш дастури эълон қилинган.
Мазкур дастур 2023 йил апрель ойидан 2024 йил март ойигача амалга оширилади. Шунингдек, ажратилаётган стипендия авиачипта (бориш ва келиш) ва тиббий суғурта харажатларини ўз ичига олади.
Ушбу танловда 49 ёшдан ошмаган, фан номзоди (PhD ёки унга тенглаштирилган) даражасига эга, инглиз ёки япон тили сертификатига эга номзодлар тавсия этилади.
Ҳужжат топширишнинг охирги муддати – 2022 йил 20 июнь. Танлов натижалари 2022 йил декабрь ойи охирида эълон қилинади.
Номзодлар барча керакли ҳужжатларни мустақил равишда application@mif- japan.org электрон почта манзилига юбориши лозим.
Ушбу дастур ҳақида батафсил маълумот, шартлари ва зарур ҳужжатлар рўйхати илова қилинмоқда. Шунингдек, мазкур дастур тўғрисидаги қўшимча маълумот билан Япониянинг “Матсумаэ Интернатионал” жамғармасининг http://www.mars.dti.ne.jp/mif/ расмий веб-сайтида танишиш мумкин.